Элементларнинг катта қисми металлар ҳисобланади. Жисмоний ва кимёвий хусусиятлар асосан атомларнинг электрон тузилиши, атомлар орасида ҳосил бўладиган боғланиш тури, атомларнинг ўлчами ва массаси, шунингдек қаттиқ моддалар ҳолатида кристалл панжара турига қараб белгиланади.
